Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор кўчкиси сабабли ҳаракатланиш тўхтатилди
Фото: МЧС
3 февралда соат 9:40 да Қамчиқ довонида А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 233-километрида 1000 куб метр ҳажмдаги қор кўчкиси юз берди. Соат 10:30 да эса шу йўлнинг 243-километрида 250 куб метрлик қор кўчкиси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
ФВВ ва "Ўзавтойўл" компанияси кучлари билан йўлни қордан тозалаш бўйича тадбирлар ўтказилди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Йўлнинг қолган қисмларида ҳам кўчки юз бериши хавфи туфайли 228-253-километрларида ҳаракатланиш тўхтатилган.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарларида, Наманган вилоятининг Поп туманида йўловчиларни ва автотранспорт ҳайдовчиларини қабул қилиш бўйича чоралар кўрилган.
Довонни кечиб ўтишга имконияти бўлмаганлар Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Поп тумани умумий овқатланиш пунктларида жойлаштирилмоқдалар. Уларга барча шароитлар, иссиқ егулик, сув, дам олиш учун жойлар муҳайё қилинган.
ФВВнинг таъкидлашича, қор қатламининг ҳолати нобарқарор ва кўчиш хавфи сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
12:18 / 01.03.2026
Довон ортидаги қишлоқ: Четсувда бир кун
18:39 / 14.02.2026