Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда 30 та қотилликда гумон қилинган ўсмир қўлга олинди
Колумбия ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан Кали шаҳрида камида 30 та қотилликни содир этишда гумон қилиниб 17 ёшли ўсмир қўлга олинди.
"Болакай Боб лақабли ўсмир 30 га яқин қотиллик, жумладан кузатув камераларига тушган шаҳарнинг жанубидаги савдо марказидаги иккита қотилликни содир этган", деб Кали полицияси қўмондони Уго Касаснинг сўзларини келтириб ўтди Blu радиоси.
Ўсмир қотилликларни бир неча йил давомида содир этиб келган. Тергов маълумотларига кўра, у дастлаб Кали жиноий тўдаларидан бирининг аъзоси бўлган, сўнгра ўзининг гуруҳини ташкил қилган. У ўз қабиҳликларини 12 ёшидан бошлаб содир эта бошлаган.
Содир этилган жиноятларнинг оғирлигига қарамасдан, қотил умрбод қамоқ жазоси ўрнига минимал кўринишдаги жазо билан қутулиб қолиши мумкин. Чунки Колумбия қонунларига кўра, балоғатга етмаган жиноятчилар учун кўзда тутилган максимал жазо 8 йиллик қамоқ жазосидан иборат.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026