Жамият | 10:36 / 04.02.2017
15065
2 дақиқада ўқилади

National Geographic’дан болалар фотосурати: 14та энг ажойиб иш

National Geographic нашри 6-14 ёшли болаларнинг халқаро фотосуратлар танлови ғолибларини эълон қилди. Энг қизиғи, булар ҳаваскорлар томонидан олинган суратларга сира ҳам ўхшамайди – болалар томонидан тасвирга туширилган кадрлар ҳақиқатан ҳам жуда катта истеъдоддан дарак беради ва уларда дунёга ўз мустақил қарашлари борлигини кўрсатади. Танловда нидерландиялик 11 ёшли Дэви Баггерман ғолиб чиқди – у Вашингтонга National Geographic офиси бўйлаб экскурсияга ташриф буюради.

Бош соврин ва “Тадқиқотлар сари” йўналишида ғолиб деб топилган иш.

“Ажойиб жониворлар” йўналишидаги иккинчи ўрин. Женнифер Жей Эванс Колумбатис, 10 ёшли, Нидерландия.

“Ёввойи саргузаштлар” йўналишида АҚШ бўйича иккинчи ўрин. Пирс Никлин, 12 ёш.

“Ажабланарли, лекин бу ҳақиқат” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Девананда Харди, 7 ёш, Индонезия.

“Ажабланарли, лекин бу ҳақиқат” йўналиши бўйича биринчи ўрин. Пан Йинжи, 13 ёш, Хитой.

“Ажойиб жониворлар” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Май Кастелик, 13 ёш, Словения.

“Ёввойи саргузаштлар” йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Райан Хьюз, 13 ёш.

Санья Жейн, 12 ёш, Ҳиндистон. “Ёввойи саргузаштлар” йўналиши бўйича биринчи ўрин.

“Ажойиб жониворлар” йўналишида АҚШ бўйича биринчи ўрин. Дэвид Хопкинс, 13 ёш.

“Ажойиб жониворлар” йўналишида АҚШ бўйича иккинчи ўрин. Фрей Юссеф, 12 ёш.

“Тадқиқотлар сари” йўналишида АҚШ бўйича биринчи ўрин. Райли Харлан, 12 ёш.

“Тадқиқотлар сари” йўналишида АҚШ бўйича иккинчи ўрин. Алексия Сай, 14 ёш.

АҚШдан келиб тушган фотосуратлар орасидаги бош соврин соҳиби ва “Ажабланарли, бироқ бу ҳақиқат” йўналишида биринчи ўрин. Кейт Андерсон, 12 ёш.

“Ажабланарли, бироқ бу ҳақиқат” йўналишида АҚШ бўйича иккинчи ўрин. Жозефина Голдман, 13 ёш.

Мавзуга оид