2024 йилнинг энг яхши оқ-қора фотосуратлари Black and White Photo Award халқаро мукофоти билан тақдирланди.

Мукофот учун суратлар бешта категория бўйича танлаб олинади: архитектура, кўча, портрет, флора-фауна ҳамда ландшафт. Танлов давомида 30 га яқин сурат пул мукофотларига лойиқ кўрилди, улардан 15 таси ўрин олмаса-да, олтин, кумуш, бронзага тенг фахрий суратлар дея эътироф этилди. Мукофот учун 5500 евродан ортиқ маблағ ажратилган, шундан 1000 евроси танловнинг мутлақ ғолибига берилади.

Black and White Photo Award ўз сайтида 2024 йилнинг энг яхши оқ-қора суратлари ғолибларини эълон қилди.

Танловнинг мутлақ ғолиби

Destroy Together (Биргаликда йўқ қиламиз) Муаллиф: Ҳайкун Лианг

2024 йилги оқ-қора фотосуратлар танловининг мутлақ ғолиби Ҳайкун Лянг бўлди. Destroy together сурати Хитойдаги баҳор фестивали давомида олинган.

Ижодкорлик учун танлов ҳамкори томонидан берилган махсус мукофот

Танлов ҳамкори SanDisk Professional компанияси томонидан тақдим этилган ижодкорлик учун махсус мукофот Spiral to the tower суратига насиб этди. Сурат муаллифи Ласло Тотнинг техника ва ижод уйғунлашган сурати уни ушбу фототанловнинг асосий ғолибларидан бирига айлантиради.

Spiral to the Tower (Минорани ўраган спираль) Муаллиф: Ласло Тот

Архитектура категорияси ғолиби

Architectural Playground (Архитектурали ўйин майдончаси) Муаллиф: Флориан Криҳбаумер

Кўча суратлари категорияси ғолиби

Baker Street Station 3 (Бейкер-стрит 3-станцияси) Муаллиф: Зенҳуан Зоу

Портрет категорияси ғолиби