Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япон армияси ИШИДга қарши курашда қатнашмайди
Япония мамлакат мудофаа кучларининг ИШИДга қарши операцияларда иштирок этиш имкониятини истисно қилди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Томоми Инада Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан учрашувдан кейин айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"ИШИДга қарши курашга келсак, бизнинг мудофаа кучларимиз бўлинмалари бунда иштирок этмайди. Бош вазир бу ҳақда айтган ва бизнинг фикримиз ўзгармади", деб айтган Инада.
Бундан ташқари, Инада Жанубий Хитой денгизидаги вазият кескинлашадиган бўлса, Япония у ерга ҳам армиясини юбормаслигини айтди.
"Биз АҚШ билан Жанубий Хитой денгизидаги ишларнинг ҳолатини бир томонлама тарзда ўзгартиришга уринишларга қарши туришга келишиб олдик. Япония у ерда тинчлик ва барқарорликни куч билан эмас, балки қонун устуворлиги ва халқаро ҳамкорликни таъминлаш ҳисобига қўллаб-қувватлаш керак, деб ҳисоблайди", деб таъкидлаб ўтди Инада.
Мавзуга оид
13:03 / 12.12.2025
АҚШ ва Япония бомбардимончилари Хитойга жавобан машғулотлар ўтказди
16:25 / 10.12.2025
Россия ва Хитой бомбардимончилари Япония атрофида қўшма машғулот ўтказди
15:04 / 10.12.2025
Япония Politico хабарига раддия берди: «ЕИ режасига қарши эмасмиз»
15:37 / 09.12.2025