16:53 / 05.02.2017
6857

ИШИДнинг Ал-Бобдаги губернатори Туркия авиацияси ҳужуми натижасида ўлдирилди

Суриянинг Ал-Боб шаҳрига ИШИД томонидан губернатор сифатида тайинланган Абу-Холид Урдуний Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости ҳарбийлар орасидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

«ИШИДнинг Ал-Бобдаги губернатори 3 февраль куни берилган ҳаво зарбалари орқали йўқ қилинди. Ундан ташқари ташкилотнинг 32 нафар террорчиси Туркия ҲҲК самолётлари ҳужуми орқали ўлдирилган. Бу рақамлар террорчиларнинг радиоалоқаларини кузатиш орқали тасдиқланган», — дейилган хабарда.

Бундан олдинроқ АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократик кучлари» (SDF) мухолифат альянси Суриянинг Раққа шаҳрига ҳужумнинг янги босқичи бошланганини маълум қилганди.

Top