Хусусан, улар Россия ҳудудларига ўзларининг ҳарбийлаштирилган компанияларини ташкил этиш ва уларни қуроллантириш имконини берувчи қоидани ўз ичига олади.
Ушбу ўзгартириш губернаторларга хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш, давлат чегарасини қўриқлаш, сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида қўриқлаш ва разведка гуруҳлари ҳамда ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш учун давлат унитар корхоналарини ташкил этиш имконини беради.
Шу билан бирга, бундай компаниялар федерал ва минтақавий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилади.
«Агентство» нашрининг ёзишича, шу орқали Россия парламенти биринчи ўқишдан ўтган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган қонун лойиҳасини иккинчисига қўшиш механизмини фаоллаштирди.















