Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Ford Expedition’нинг илк суратлари пайдо бўлди
Ford компанияси Expedition янги авлоддаги йўлтанламасни тақдим этди. Модель алюминийли кузов элементлари, шунингдек юқори сифатли пўлатни ишлатиш туфайли аввалгиларга қараганда 136 килограммга енгилроқ бўлди.
Ford Expedition янги авлоди 3,5 литрли EcoBoost оиласидаги мотор ёрдамида ҳаракат келтирилади.
Тармоқда йўлтанламаснинг илк тасвирлари пайдо бўлди. Унда модель салонини ҳам кўриш мумкин – у саккиз йўловчига мўлжалланган. Иккинчи қатор ўриндиқлари учинчи қаторга қулайлик яратиш мақсадида олдинга қараб сурилиши мумкин.

Ford Expedition 370 от кучига эга V6 двигатели билан жиҳозланади, у олти поғонали автоматик узатма қутиси билан бирга ишлайди.
Йўлтанламас 40дан ортиқ электрон ёрдамчи ва хавфсизлик тизимига эга. Шунингдек Ford Expedition мобил гаджетларга мўлжалланган симсиз қувватлантириш қурилмаси, иккинчи қатордаги йўловчиларга кўнгилочар тизим, Apple CarPlay ва Andorid Auto бўлган SYNC 3 мультимедиа тизими, олтита USB-портлар, 12та динамикли B&O аудиотизимига ҳам эга.
Ford Expedition Американинг Луисвилл шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилади. АҚШда модель куз ойларида сотувга чиқарилади.

Мавзуга оид
20:12 / 22.06.2026
Ford арзон электр пикапни чиқаришни режалаштирмоқда
18:47 / 16.06.2026
Узунлиги қарийб 6 метр — Америкадаги энг машҳур автомобил номи эълон қилинди
22:35 / 11.08.2025
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
21:36 / 20.11.2024