Жамият | 21:22 / 09.02.2017
15296
2 дақиқада ўқилади

20 ёшли олтин балиқдан ўсимта олиб ташлаш учун 250 доллар сарфланди

20 ёшли олтин балиқ эгалари унда шиш пайдо бўлганини сезишлари биланоқ машҳур ветеринар Файе Безелга мурожаат қилишди. Шифокор Боб (балиқ)дан ўсимтани олиб ташлаши учун 30 дақиқагина кифоя қилди. Мазкур жарроҳлик амалиёти унинг эгаларига 250 долларга тушди. Ветернинарнинг сўзларига кўра, Бобнинг эгалари операция муваффақиятли ўтганидан жуда қувонишган. Олтин балиқ уларнинг фарзандларидан ҳам катта бўлиб, оиланинг бир аъзоси ҳисобланади. Вoredpanda нашри шу ҳақида маълум қилди ва фотожамланма билан бўлишди. 

Шифокор юрак уришини назорат қилувчи мини-монитордан фойдаланди, балиққа анестезия берилди ва микро-жарроҳлик жиҳозларда операция ўтказилди. 

"Бу мураккаб операция, чунки у жуда кичик. Бу биз операция қилган энг ёши улуғ балиқлардан бири", - дейди ветеринар.

"Уй ҳайвонларини асровчи ва уларга ёрдам берувчи инсонларни кўриш жуда ёқимли".

Балиқ "оила" бағрига қайтган ва бир неча ҳафтадан буён эркин ҳаракатланмоқда.  

Мавзуга оид