Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қовун дарахти етиштирилмоқда
Қашқадарё вилояти, Қарши туманининг Мирмирон маҳалласида яшовчи нафақахўр Улуғбек Қаршиев ўз иссиқхонасида папайя етиштирди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуоти хизмати хабар берган.
Улуғбек Қаршиевнинг ҳовлисида жами 13 сотих майдонни эгаллаган учта иссиқхона мавжуд бўлиб, иссиқхонада тропик папайя дарахти ўстирилмоқда. Унинг қайд этишича, кўчат 3-4 йил аввал экилганди.
Иссиқхонада шунингдек, пальма дарахти, 200 туп лимон, мандарин ва апельсин дарахтлари, фикус, фикус гитара ва алеандра гуллари, бир неча туп банан дарахти ҳам ўсмоқда.
Маълумот учун, папайя тропик ўлкаларда ўсади. Мевасининг таъми ва ҳиди янги узилган қовунни эслатиши туфайли "қовун дарахти" деб ҳам аталади.
Папайя мевасининг оғирлиги 6-7 килограммгача етади. Бир туп папайядан 50-60 донагача мева олиш мумкин. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд бўлган папайя меваси тўйимли ва саломатлик учун фойдали ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026