Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гитлер туғилган шаҳарда унинг қиёфадоши қидирилмоқда
Австрия полицияси Адольф Гитлер қиёфасида унинг она шаҳри бўлган Браунау-ам-Инн бўйлаб сайр қилиб юрган эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда "Oberösterreichische Nachrichten" нашри хабар бермоқда.
Гитлер замонидаги костюм кийган, диктаторга хос мўйлаб ва соч турмагига эга ёш эркакни бир неча бор кўришган. Гувоҳларнинг айтишича, "сохта" Гитлер 25-30 ёшлар атрофида. Шунингдек, у Гитлер туғилган уй фонида суратга тушган ва китоб дўконида Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги журналларни варақлаган.
Гитлер қиёфадоши ташриф буюрадиган барда у "Харальд Гитлер" номи билан маълум.
Австрия ҳуқуқ-тартибот муассасалари бу вазиятнинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқдалар ва эркак жазоланиши мумкинлигини айтишмоқда.
"Адольф Гитлер шахсини бошқалар кўз ўнгида улуғлаш – жиноятдир", деб изоҳ берилган бу ҳолатга ҳудудий прокуратурада.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026