Жаҳон | 00:39 / 11.02.2017
9849
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда паспортларни тезкорлик билан тайёрлаш хизмати нархи ошади

Қирғизистонда 13 февралдан паспортларни тезкорлик билан тайёрлаш нархи ошади. Бу ҳақда Давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати маълум қилди.  

Таъкидланишича, хизмат томонидан пулли хизматларга нархлар ҳукуматнинг "Ижрочи ҳокимият, унинг тузилмавий бўлинмалари ва тизимости муассасалари томонидан кўрсатилувчи давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан ўзгарди.  

Бундан ташқари, 13 февралдан Аҳоли ва фуқаролик ҳолати ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш департаменти кўрсатадиган хизматлар нархи ҳам қимматлашади.  


 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид