Жаҳон | 18:00 / 13.02.2017
5891
1 дақиқада ўқилади

Социал-демократлар партияси Қирғизистон президентлигига ўз номзодини маълум қилди

Қирғизистон президентлиги учун сайловларда Социал-демократлар партияси ўз номзодини илгари сурди.

«24.kg» манбаси ушбу сиёсий партия матбуот хизматига асосланиб маълум қилишича, партиядан мамлакат президентлиги учун айни вақтда Россия-Қирғизистон тараққиёт фондига раҳбарлик қилиб турган Куваничбек Кулматовнинг номзодини илгани сурилган.

Бундан олдинги хабарларда 2017 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш истагини Темир Сариев, Бакит Торобаев, Адахан Мадумаров кабилар билдирганди.

Республиканинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг ваколатлари 2017 йил охирида якунига етади. 

Мамлакат қонунларига кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ давлат раҳбари лавозимини эгаллаш ҳуқуқига эга эмас.

Сайловолди кампанияси расман 2017 йил кузида бошланади.

Мавзуга оид