07:21 / 14.02.2017
8431

«Барселона» бош мураббийи бўлиш учун ким муносиб экани айтилди

«Барселона» клуби собиқ футболчиси, «Интер» собиқ бош мураббийи Франк де Бур «Эвертон» бош мураббийи Рональд Куман «Барселона»ни бошқаришга муносиб эканини таъкидлаб ўтди. Куман футболчилик фаолияти давомида каталонияликлар сафида тўп сурганди.

«Одатда Куман қандайдир юқори даражадаги жамоага борса, узоқ муддат у ерда қолади. Чунки у келажаги бор жамоа яратишни яхши уддалайди. 

Менимча унинг «Эвертон» билан шартномасида қачондир «Барселона»дан таклиф тушса, у ерга кетиши бўйича банд бўлиши керак. Чунки бу унинг доимий орзуси эди. Бу ҳақида ўзи кўп гапирган ва у «Барселона»да ишлашга муносиб. Аммо Рональд «Эвертон»да узоқ йиллар қолишини ва муваффақиятларга эришишини истайман», — дея де Бурнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Top