Жаҳон | 15:58 / 14.02.2017
6605
2 дақиқада ўқилади

Эрон президенти Уммон ва Кувайтга ташриф буюрмоқчи

Фото: AP

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба, 15-февраль куни Уммон ва Кувайтга расмий ташриф билан боради. У Форс кўрфази минтақасидаги вазият ҳамда ушбу давлатлар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда Press-TV телеканали хабар берди.

Президент штаби раҳбарининг ўринбосари Парвиз Исмоилий сўзларига кўра, Руҳоний 15-февраль куни Маскат шаҳрига келади ҳамда Уммон султони ва бош вазири Кобус бин Саид билан учрашади. Руҳоний шу куннинг ўзида Кувайт пойтахтига ҳам боради. Уни амир Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ таклиф қилган. Руҳоний Эронга ўша куни кечқурун қайтиб келади.

Таъкидланишича, Руҳонийнинг Кувайтга ташрифи мамлакат ташқи ишлар вазирининг Теҳронга январь охиридаги ташрифи ва амирдан Эрон президентига мактуб етказганидан сўнг рўй бермоқда. У Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мамлакати орасидаги Саудия Арабистони Эрон билан бир йил муқаддам дипломатик муносабатларни узишга қарор қилганидан сўнг Теҳронга ташриф буюрган илк юқори мансабли амалдордир.

Мавзуга оид