Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ришод Собиров 30 ёшида спортчилик фаолиятини якунлади
Дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони ва уч карра Олимпиада бронза медали совриндори Ришод Собиров 30 ёшида спортчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.
Спортчининг ўзи маълум қилишича, у дзюдо бўйича миллий терма жамоада ўз вазн тоифасида (-60/-66 кг) мураббийлик штабида маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб боради.
У ёшларга йўл бериш вақти келгани, шу вақтгача доимо спортчи сифатида Ўзбекистонни кўкка кўтариш учун бор имкониятини ишга солгани, энди эса ўзбекистонлик дзюдочиларга маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдам беришга ҳаракат қилиши ҳақида айтиб ўтган.
Ришод Собиров икки вазн тоифасида Олимпиада совриндори бўлган. У Пекин—2008 ва Лондон—2012 Олимпиадаларида -60 килограмм вазнда гиламга чиққан ва бронза медалини қўлга киритган. 2016 йилги Рио Олимпиадасида эса -66 килограмм вазн тоифасида совриндор бўлган.
Унинг ҳисобида шунингдек, жаҳон чемпионатининг 2та олтин ва битта бронза медали ҳамда Жаҳон кубоги, Гран-При ва Катта дубулға жаҳон мусобақаларининг 17та (10−4−1) ва қитъа биринчиликларининг тўртта медали (1−1−2) бор.
Мавзуга оид
19:49 / 24.12.2019
Ришод Собиров: «21 ёшимда юз минг доллар топганман. Туни билан пул санаганмиз»
15:36 / 16.01.2019
Чемпион спортчилар имтиҳонсиз тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин
11:55 / 26.01.2018
Ришод Собиров дзюдо федерацияси спорт директорига айланди
21:40 / 19.07.2017