Чемпион спортчилар имтиҳонсиз тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестация ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, энди Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари мусобақаларининг ғолиб ва совриндор спортчиларига тегишли спорт федерацияларининг (уюшмалар) тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер сифатида ишлашлари учун тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома берилади. Бунда, чемпионлар аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтказилмайди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг тавсиялари асосида спорт мактабларида тренер-инструктор сифатида ишлаш учун белгиланган тартибда тегишли рухсатнома берилади.
Рухсатнома олиш учун умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичларидан ўтмайдилар.
Маълумот учун: шу пайтгача, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, мамлакатимизнинг нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндор спортчилари тренерлик фаолияти билан шуғулланишларида рухсатномага эга бўлишлари учун 3 ва 6 ойлик махсус ўқув курсларини тамомлашлари керак эди.
Мавзуга оид
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024
Спортга харажатлар: келажак учун инвестициями ёки ортиқча дабдаба?
18:39 / 27.08.2024