Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» «Барселона»га қақшатқич зарба берди
«ПСЖ» футбол клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Барселона»ни биринчи учрашувда мағлубиятга учратди. Париждаги «Парк де Пренс» стадионида кечган баҳс 4:0 ҳисобида якунланди.
Биринчи бўлим ўрталарида Анхель Ди Мария жарима майдончаси ичидан кучли зарба бериб ҳисобни очди. 40-дақиқада Юлиан Дракслер Марко Верраттининг тўп узатишидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
60-дақиқада Ди Мария «Барселона» дарвозасининг чап тўққизлигига аниқ зарба бериб, ҳисобни янада йириклаштирган бўлса, Томас Менье 71-дақиқада Эдинсон Каванига ажойиб тўп узатишини амалга оширди ҳамда у яқин бурчакни аниқ нишонга олди – 4:0.
Жавоб беллашуви 8 март куни Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади.