Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Россия ОАВига Трампни мақташни тақиқлади
Россия давлат нашрлари ва телеканалларига Кремль томонидан АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп ҳақида кўп ёзмаслик, уни мақтамаслик ва у ҳақида ёритмаслик бўйича кўрсатма берилган. Бу ҳақда Bloomberg вазиятдан хабардор 3 манбага асосланган ҳолда хабар берди.
Манбалардан бирининг ёзишича, президент маъмуриятидагилар бу қарор россиялик телетомошабинларнинг Трамп шахсига қизиқишини камайтириш мақсадида қабул қилингани ҳақида айтишган.
Bloomberg нашрининг қайд этишича, бу қарор Россиянинг юқори мартабали амалдорлари ташвишига сабаб бўлди. Уларнинг ҳисоблашича, бу туфайли Трамп маъмурияти энди аввалгидек дўстона бўлмайди.
Қайд этиш керакки, бу хабар АҚШ президенти Россиядан Қримни Украинага қайтаришни кутаётгани ҳақида айтганидан кейин пайдо бўлди.
Мавзуга оид
10:36 / 17.04.2026
Кремль ОАВга Боня мурожаати мавзусини кенгайтирмасликни буюрди
15:58 / 06.03.2026
Трамп Эрон раҳбарлиги учун «уч яхши номзод» борлигини айтди
14:12 / 18.01.2026
Трамп эълон қилган илк линкор $22 млрд туриши мумкин
15:09 / 22.11.2025