15:05 / 17.02.2017
16558

«Аэрофлот» дунёдаги энг қудратли авиакомпания бўлди

Brand Finance консалтинг агентлиги «Аэрофлот» авиакомпаниясини дунёдаги энг қудратли авиакомпания сифатида тан олди.

Россияликлар компанияси ААА рейтингида энг юқори баҳони олган. Агентлик таҳлилчиларининг қайд этишича, «Аэрофлот» ички бозорда барча рақобатчиларни кўплаб параметрлар бўйича ортда қолдирди. Шу билан бирга, «Аэрофлот» монопол мақомида эмас.

Компания брендни ривожлантириш учун фаол равишда инвестиция киритиши, бошқа компанияларга нисбатан янги самолётларга эгалиги, ташқи йўналишлари кўплиги билан ажралиб туради. Компания «Манчестер Юнайтед» бренди билан ҳамкорлик қилади.

Top