Apple Watch келажакда мурват орқали қувватланиши мумкин
Apple компанияси ақлли соатларни механик қувватлаш технологиясига патент олди, деб хабар бермоқда Patently Apple ресурси.
Кўп ақлли соатларнинг бош камчилиги уларни ҳар куни қувватлаш зарурлиги ҳисобланади. Натижада соатдаги будильникни ўрнатиш агар соат кечаси қўлда эмас, балки қувватланаётган бўлса, ҳар қандай маънони йўқотади.
Механик қувватлаш схемаси Digital Crown мурватини қўлда бураш билан соатни қувватлашни назарда тутади. Мурват айлантирилиши натижасида ҳосил бўлган механик энергия махсус тизим орқали электр энергияга айланади ва қурилманинг аккумуляторида йиғилади.
Бироқ мутахассисларнинг фикрича, соатга ўрнатиладиган динамо-машина ишончни оқлай олмайди. У кичик бўлади ва қурилмани яхшилаб қувватлаш учун мурватни тез-тез бураб туришга тўғри келади.
Мавзуга оид
08:30 / 17.09.2020
Сингапурда Apple Watch соатлари билан шуғулланувчиларга пул тўланади
23:31 / 06.02.2020
Apple Watch савдоси ҳажми барча швейцар соатлари савдоси ҳажмидан ошиб кетди
14:54 / 19.08.2019
Apple Watch Series 5 янги соатлари iPhone 11 билан бирга тақдим этилиши кутилмоқда
16:38 / 10.10.2018