Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги оилавий поликлиникаларга 4тадан Damas автомобиллари берилади
Тошкент шаҳридаги ҳар бир оилавий поликлиникага 4 донадан Damas русумли автомашиналар ажратилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган брифинг вақтида шаҳар аёллар қўмитаси раҳбари, ҳоким ўринбосари Фарида Абдураҳимова маълум қилди.
Брифинг шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг «Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига бағишланган.
«Газета.uz» маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон пойтахтида 60та оилавий клиника мавжуд. Яқин вақтлар ичида бу клиникаларга ҳокимият томонидан 2тадан автомашина берилади, яна иккитаси эса йил охирига қадар етказилади.
«Бу автомобиллар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сезиларли даражада яхшилайди, шифокорлар куннинг исталган вақтида чақирув бўйича беморнинг хонадонига бора олишади», — дея қайд этган Абдураҳимова.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини кескин танқид қилганди. Бунга жавобан Соғлиқни сақлаш вазири муаммоларни ҳал қилиш учун чора-тадбирлар кўрилишини билдирганди.
Мавзуга оид
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
10:51 / 13.10.2025
Damas ва Cobalt'да янгиланишлар эълон қилинди
15:10 / 31.07.2025
Яккабоғда ҳайдовчилар ўртасида муштлашув келиб чиқди
16:33 / 07.07.2025