Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бельгияда поезд излардан чиқиб кетиши оқибатида жабрланганлар бўлди
Бельгияда поезд темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида 20 га яқин одам жароҳат олди, деб хабар бермоқда Derriere Heure нашри.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа 18 февралда маҳаллий соат 13.34да Бельгиянинг марказий қисмида юз берган. Бельгия темир йўллари оператори бўлган Infrabel компаниясининг маълум қилишича, "поезд Лювен вокзалидан чиқишда излардан чиқиб кетиб, ёнбошга ағдарилган". Таркиб Франция чегарасидаги Де-Панне коммунасига йўл олаётган бўлган. Айни вақтда жабрланганлар аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Оқибатда қарама-қарши йўналишлардаги ҳаракат тўхтатилган. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
08:41 / 05.06.2026
Бельгия Тошкентда элчихона очади
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
08:39 / 28.05.2026
Брюсселда ўзбекистонлик фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди
14:15 / 01.04.2026