Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда террорчилик ташкилотининг собиқ етакчиси "Сўқир Шайх" вафот этди
Фото: AFP
Бир қатор давлатларда террорчилик ташкилоти деб тан олинган "Ал-жамоа ал-исломия" ташкилотининг диний етакчиси ҳамда "Сўқир Шайх" тахаллуси билан маълум бўлган Умар Абдулраҳмон 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Абдулраҳмон АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги турмада ўз ўлими билан вафот этди. Маълум қилинишича, маҳбус қанд касаллиги ва юрак томирлари етишмовчилигидан азият чеккан.
Абдулраҳмон 1993 йилда Нью-Йоркдаги жаҳон савдо марказининг шимолий минорасидаги ер ости гаражида содир этилган теракт ташкилотчилари билан тил бириктиргани учун 1996 йилда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Ўша теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51 / 28.04.2026
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026