Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:24 / 19.02.2017
9350
1 дақиқада ўқилади
Покистон шимолида кўчки туфайли одамлар қор остида қолиб кетди
19 февраль куни Покистон шимолида қор кўчкиси рўй берди. Табиий офат Хибер-Пахтунква вилояти ҳудудидаги "Лавари" автомобиль туннели яқинида кузатилган.
Улкан қор бўлаги 18 кишини босиб қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, улардан 7 нафари ҳалок бўлган, 7 киши қутқарилган, яна 4 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Agence France-Presse хабарига кўра, айни вақтда ҳудудда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
5 февраль куни ҳам Покистонда қор кўчкиси туфайли 14 киши ҳалок бўлганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш