23:50 / 20.02.2017
8782

Антиқа "Яшил айвонча"

Даниянинг дизайн лабораторияси IKEA кўмагида барча бепул фойдаланиши мумкин бўлган вертикаль боғ чизмасини тақдим этди.

 The Growroom лойиҳаси Даниянинг Space10 дизайн лабораторияси IKEA кўмагида тайёрланди ва бу иш "шаҳар қишлоқ хўжалигининг мислсиз салоҳияти"ни тадқиқ қилиш натижасига айланди. 

Боғ дизайни унда жойлашган барча ўсимликларни оптимал ёритиш имконини беради. У оддий фанера ва винтлардан тўпланган. Бу антиқа боғдан безак қисм сифатида ёки бино ичидаги ўзига хос "суҳбатхона" ўрнида ҳам фойдаланиш  мумкин.

The Growroom оригинал дизайн ихтирочилари қайд этишича, бу турдаги энг биринчи павильон омма орасида катта қизиқиш уйғотди ва айримлар улардан мазкур дизайнни сотишни сўрашган. Бироқ улар The Growroom биносини барча ўз қўли билан қуриши учун лойиҳа кўрсатмаларини очиқ ҳолда барчага тақдим этишга қарор қилишди.

Top