19:13 / 20.02.2017
21050

Дубайдаги қурилиши тугалланмаган энг қиммат квартира қанчага тушди?

2016 йилда Дубайда қурилиш жараёнидаёқ харид қилинган энг қиммат квартираларнинг топ-10 рейтинги тузилди. Маълум бўлишича, энг қимматбаҳо апартаментлар нархи 8 миллион доллардан ошган. Arabian Business мазкур  рейтингни тақдим этди

Jumeirah Beach Residence (JBR) ҳудудида қурилаётган 1 / JBR иншоотидаги апартамент хариди ўтган йили Дубайдаги қурилиш жараёнида имзоланган битимлар орасида энг қимматбаҳоси бўлди. 312 квадрат метрли квартира 8,08 миллион долларга сотилган. Унинг эгаси ҳар бир квадрат фут учун 2 406 доллар тўлаган. 

Шунингдек Дубайда қурилиши тугалланмаган энг қиммат уйлар ўнлиги рўйхатида Downtown Dubai ҳудудида жойлашган объектлар кўпчиликни ташкил қилади. 

The Address Residences Dubai Opera (Tower 1)даги квартиралар рўйхатнинг иккинчи, учинчи ва бешинчи ўринларини эгаллади. Уларнинг квадрати учун 7.46, 6.99 ва 6.73 миллион доллар сарфланган. 6.79 миллион долларлик шартнома The Address Residence Sky View (Tower 1)да қайд этилган.  У рўйхатнинг тўртинчи поғонасидан ўрин олган. Олтинчи позиция эса The 118 апартаментига берилган (6.04 миллион доллар). 

Palm Jumeirah'даги One лойиҳаси биринчи ўнликдаги сўнгги тўрт ўринни банд қилган (5.86, 5.74, 5.64 ва 5.45 миллион доллар). 

Top