Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойча услуб: вояга етмаган геймерларга нисбатан комендантлик соати қўлланилади
Хитой ҳукумати компьютер ўйинларига қарамлик билан курашиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ёш геймерларга тааллуқли. Сиёсатчилар 18 ёшга тўлмаган ўйинчилар учун комендантлик соатини амалга татбиқ этишмоқда.
Ҳукумат вояга етмаган геймерларга ярим тундан эрталабки соат 8га қадар ўйнашни тақиқламоқчи. Бу қонун лойиҳаси мобил ва бошқа девайсларни ҳам кўзда тутади. Унинг бажарилиши махсус дастурий таъминот томонидан назорат қилинади.
Аввалроқ Хитойда ўйинчилар онлайн-ўйинларда рўйхатдан ўтишлари жараёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан фойдаланишлари мажбурий қилиб қўйилгани, шунинг учун ҳукумат геймерлар фаоллигини кузатиб боришда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаслиги хабар қилинганди.
Бу жараёнда қандайдир қоидабузарликлар рўй берса дастурий таъминот геймерларни ўйиндан чиқариб юборади. Янги талабларни бажаришдан бош тортган компаниялар ёки жаримага тортилади, ёки бутунлай ёпилади.
Янги қонун лойиҳаси 2017 йилнинг мартидан куч киради.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026