Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:45 / 20.02.2017
8774
1 дақиқада ўқилади
Ливия бош вазири машинаси ўққа тутилди
Ливия миллий келишув ҳукумати раҳбари Фаёз ас-Сарражанинг автомобиль кортежи Триполи шаҳрида ўққа тутилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Al Jazeera телеканалига асосан хабар бермоқда.
Телеканал манбаси маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида Ливия бош вазирининг икки нафар қўриқчиси жароҳатланган.
Таъкидланишича, кортежда ас-Сарражанинг ўзи, Олий давлат кенгаши раиси ва президентни қўриқлаш хизмати бошлиғи бўлган.
Бош вазирнинг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди
12:23 / 01.07.2025