Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда россиялик яна 4 ҳарбий ҳалок бўлди
Сурияда россиялик 4 нафар ҳарбий автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма масофадан туриб ҳаракатга келтирилиши оқибатида ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланган. Бу маълумот Россия Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Ҳодиса 16 февраль куни рўй берган, бу ҳақда бугун маълум қилинмоқда.
Россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳи минган автомобиль Сурия армияси колоннаси таркибида Тияс аэродроми ҳудудидан Ҳомс шаҳрига йўл олганди.
Айни вақтда россиялик шифокорлар жароҳатланган икки ҳарбийнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун уринмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Россия Сурияда ҳарбий амалиётларга киришганидан буён (2015 йилнинг 31 сентябри) йўқотилган ҳарбийлар сони 27 нафарга етди. Мудофаа вазирлиги Суриядаги россиялик ҳарбийлар сонини аниқ келтирмайди.
2017 йилнинг 14 февралида вазирлик Суриядаги ҳарбий амалиёт иштирокчиларини тақдирлаш учун 20 мингта медаль тайёрлашга буюртма бергани маълум қилинди. Кейинроқ бу адашув бўлгани, аслида гап 2 мингта мукофот ҳақида бўлгани айтилди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026