13:37 / 20.02.2017
4214

UL LG компаниясининг Webos 3.5 хавфсизлик менежерини сертификатлаштирди

Фото: LG

LG Electronics компанияси томонидан ишлаб чиқилган Smart TV webOS 3.5 плат-формасининг энг янги хавфсизлик менежери UL компанияси томонидан сертификатлаштирилди. UL хавфсизлик ва барқарор тараққиёт бўйича жаҳондаги етакчи компания ҳисобланади. Бу эса компьютер хавфсизлиги соҳасида самарали имкониятларнинг исботи бўлиб, Smart TV тоифасидаги биринчи воқеликдир. LG «ақлли телевидение» борасидаги ютуқларидан келиб чиқиб, барча маҳсулотлари, хусусан «ақлли уй», «ақлли уй хавфсизлиги» ва турар жой автоматизацияси каби-ларни бирдек шундай тизимлар билан таъминлашни режалаштирмоқда.

UL компанияси компьютер хавфсизлигини таъминлаш дастури (CAP) 2900-1 дои-расида webOS 3.5 хавфсизлик менежерини зарарли дастурлар ва заиф томонлари-га эгалиги жиҳатидан синаб кўрган. Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг шах-сий маълумотларини муҳофаза қилишга ёрдам берувчи хавфсизликни бошқариш воситалари ва дастурий етишмовчиликлар ҳам тестдан ўтказилган. UL webOS 3.5 ҳимоясининг ҳар бир даражасини, CWE/SANS рўйхатига кирувчи энг хавфли заифликлар, тизим ва иловаларнинг созламалар марказидаги ушбу дастур плат-формасига нисбатан, виртуал тармоққа кириш ва ҳужум қилишнинг турли усул-ларидан фойдаланган ҳолда синаб кўрган. LG webOS 3.5 хавфсизлик менежери-нинг ушбу тоифаларга мос келиш даражаси «Интернет жиҳозлари» концепцияси-ни қўлловчи ва ўзаро алоқада бўлган бир нечта хўжалик ускуналар учун пойде-ворни барпо этади. 

UL компаниясининг 2900-1 синови иловалар хавфсизлиги, аутентификация жа-раёни орқали маълумотларни олиш жараёнининг хавфсизлиги, хизмат тартиби-нинг бузиб кирилиши ва дастурий таъминотни сохталаштиришни баҳолайди. UL 2900-1 стандарти хусусида қўшимча маълумотни қуйидаги манзил орқали билиб олишингиз мумкин: https://standardscatalog.ul.com/standards/en/outline_2900-1_2. Бундан ташқари, UL 2900-1 сертификатлашини олган Smart TV платформаси бўлган webOS 3.5, шунингдек, Smart TV иловаларидаги рақамли ҳуқуқларни бошқариш имконияти учун ҳам сертификатлаштирилган.

«Бизнинг webOS платформамиз хавфсизликни таъминлашга асосий эътибор қаратилган ҳолда ишлаб чиқилган. Рақамли хавфсизликни синаш ва сертификат-лаш соҳасида обрўли ҳисобланган UL компанияси бизнинг саъй-ҳаракатларимизни юқори баҳолаганидан мамнунмиз, — дейди LG Home Enter-tainment компанияси катта вице-президенти, тадқиқотлар ва ишланмалар бўлими раҳбари, Д.Х. Ванг. —«Ақлли телевизорлар»дан қанчалик кўп киши фойдала-нишни бошлаганлари ва уларнинг бошқа қурилмаларга уланиш имконияти кен-гайгани сари маълумотларни муҳофаза қилиш масаласи тобора долзарб тус ола бошлайди. Smart TV соҳасида қулай платформалардан бири ҳисобланувчи LG webOS дастурий таъминоти бу борада янада юксак мақсадларни қўяди».

# # #

LG Electronics, Inc компанияси ҳақида
LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) истеъмол электроникаси, мобил алоқа ва хўжалик техникалари ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчиси ҳисобланади, унинг дунё бўйлаб 125 мамлакатдаги корхоналарида ишлов-чилар сони 77 000 кишини ташкил этади. 2016 йилда савдо ҳажми 47,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. LG компанияси тўртта бўлим ― Home Appliance & Air Solutions, Mobile Communications, Home Entertainment ва Vehicle Components бўлимларидан иборат бўлиб, ясси экранли телевизорлар, мобил қурилмалар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари ва музлаткичлар ишлаб чиқиш борасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. LG Electronics 2016 йилда ENERGY STAR дастури доирасида «Йил ҳамкори» деб тан олинди. LG Electronics компанияси ҳақидаги қўшимча маълумотлар ва янгиликлар билан www.LGnewsroom.com сайтида танишишингиз мумкин. 

LG Electronics Home Entertainment
LG Electronics Home Entertainment телевизорлар, аудио- ва видеотизимлар, мониторлар, шахсий компьютерлар, рақамли ва тижорий дисплейлар ишлаб чиқаришда жаҳондаги етакчи компаниядир. Компания OLED-телевизорлар каби инноваторлик маҳсулотини ишлаб чиқариш билан телевизорлар соҳасида янги йўналишга асос солди ва мижозларга ақлли телевизорларнинг барча устунликларидан баҳра олишга имкон берадиган амалий тизимни ҳаётга татбиқ этди. LG компанияси мижозларининг ҳаётини ўзининг мукофотларга сазовор бўлган 4K OLED, ULTRA HD телевизорлари ва WebOS телевизорлари ёрдамида яхшилаш учун интилмоқда. Қўшимча маълумот олиш учун www.LG.com сайтига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top