Ўзбекистон | 12:45 / 21.02.2017
132584
1 дақиқада ўқилади

Адҳам Икромов вазирликка тайинланганидан 2 ой ўтиб лавозимни тарк этди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2 ой ичида иккинчи марта раҳбар ўзгарди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг тасдиқлашича, эндиликда вазирликни Алишер Шодмонов бошқаради. У 2 ой муқаддам, 2016 йилнинг 13 декабрида шу лавозимга тайинланган Адҳам Икромов ўрнини эгаллади.

Бу ўзгариш сабаби келтирилмаган.

Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили). У депутатликдан олдин Андижон тиббиёт институти ректори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев февраль ойи бошида Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид