Ўзбекистон | 07:40 / 21.02.2017
6148
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 25 йиллигини ёдга олмоқда

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва доимий элчихонаси Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг 25 йиллиги муносабати билан икки мамлакат ҳамкорлигининг энг эътиборли саналарини ёдга олишга қарор қилди. Элчихонанинг Facebook саҳифасида айтилишича, 2017 йил 20 февралдан бошлаб, чорак асрлик дипломатик муносабатларни акс эттирувчи лавҳалардан энг муҳим 25таси кунига биттадан 25 кун мобайнида қўйиб борилади. 

«1992 йил 16 мартда Ўзбекистонда АҚШ элчихонаси очилишидан дарак берган байроқ кўтариш маросимидан бошлаб, АҚШ ва Ўзбекистон дипломатик муносабатларини акс эттирувчи 25 кунлик лавҳаларимизни қўя бошлаймиз. Ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган муносабатларимизни 25 йиллигини нишонлар эканмиз, бизнинг лавҳаларимизни кузатиб боринг. Ушбу лавҳаларимизга умумий тарихимизни эслаган ҳолда шарҳ қолдиринг. 

25 - Давлат Котиби Бейкер дебочани очди. 

1992 йил 16-18 февралда АҚШ Давлат Котиби Бейкер ўзининг минтақага бўлган сайёҳати давомида Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашди. Кўп ўтмай 19 февралда АҚШ Матбуот-Котиби Марлин Фитзуотер АҚШ Президенти Жорж Бушнинг Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни тезкорлик билан ўрнатиш чора тадбирларини кўриш буйруғини эълон қилди», - дейилади саҳифада.

Мавзуга оид