Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анталия сайёҳлар учун сув ости кемасида экскурсия ташкил этади
Анталия эндиликда сайёҳлар учун Nemo Primero деб номланувчи кемада сув ости экскурсиясини тақдим этади.
Анталия провинцияси губернатори Мунир Қораўғли Nemo Primero сув ости сайёҳлик кемасида саёҳат қилган илк иштирокчига айланди.
Nemo Primero 20 метр чуқурликда сув қаърига тушди.
Қораўғлининг журналистларга берган маълумотига кўра, жорий йилнинг апрель ойидан сайёҳлар Nemo Primero кемасида сув тубига саёҳат қилиши мумкин бўлади.

“Сайёҳлар эндиликда Анталия акваториясининг сув ости дунёси билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишади”, - деди губернатор.

Унинг сўзларига кўра, ҳаттоки, туризм учун энг оғир давр ҳисобланган 2016 йилда ҳам Анталияга 6,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

Губернаторнинг фикрича, 2017 йилда провинция мазкур соҳада янада юқори кўрсаткичларни қайд этиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
11:25 / 26.11.2024
Анталияда ёниб кетган SSJ билан аввалроқ 15 та авиаҳодиса юз берган
16:33 / 12.06.2024
Ҳамма Парижга интилади – дунё бўйлаб энг кўп сайёҳ қайси давлатларга боради? (Топ-10)
15:32 / 04.10.2023