Ўзбекистон ҳозирча сайёҳлик соҳасида дунё рейтингида ўрталикда юрибди. Бироқ мутахассислар яқин йилларда Ўзбекистон рейтингда жадал кўтарилишини тахмин қилишмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизга Тожикистон, Қозоғистон ва Россиядан келаётган сайёҳлар оқими кескин кўпайди. Ҳозирда узоқ хориждан келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун турли лойиҳалар қилинмоқда.

Ўзбекистон бир неча йиллардан буён дунёнинг саёҳат қилиш учун энг хавфсиз деб топилаётган мамлакатларидан бири бўлмоқда. Бироқ мамлакатда туризмни ривожлантириш учун қилинадиган ишлар жуда кўп.

Туризм инфраструктураси – йўллар, аэропортлар, меҳмонхоналар, ва транспортни ривожлантириш лозим бўлади.

Қуйида дунёдаги энг кўп сайёҳлар мамлакатлар ўнлигини тақдим этамиз. Франция бу рўйхатда биринчи ўринни анча йиллардан буён ҳеч кимга бермай келяпти.

10. Буюк Британия

Лондондаги икки қаватлар автобуслар сайёҳлар орасида жуда машҳур транспорт ҳисобланади.
www.alamy.com

Маълумотларга кўра 2023 йилда Британияга қарийб 40 млн нафар сайёҳ келган. Бу давлатда сайёҳларни ўзига жалб қила оладиган турли тарихий бинолар ва бошқа жойлар бор.

Сайёҳларни Британияда Лондондан тортиб Шотландия пойтахти Эдингбург шаҳригача, Гарри Поттер суратга олинган қасрлардан тортиб афсонавий Битлз гуруҳининг офисигача ўзига жалб қила олади.

Шунингдек, бу мамлакатга Гринвич меридианининг нолинчи нуқтаси ўтган жойни кўриш учун ҳам миллионлаб сайёҳлар келишади. Бундан ташқари, дунёдаги энг қизиқарли футбол лигаси – Англия премиер лигаси ўйинларини стадионда туриб жонли томоша қилиш учун ҳам Британияга кўплаб хорижлик мухлислар келишади.

Масалан, яқинда Манчестер Юнайтед жамоасининг муғулистонлик мухлиси узоқ вақт давомида қарийб 10 минг км йўл босиб велосипедда Британияга етиб борди. Бундайлар жуда кўп.

9. Германия

Берлиндаги Бранденбург дарвозаси сайёҳлар орасида жуда машҳур.
​​​​​​www.alamy.com

Германия ҳам дунёдаги энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. 2023 йилда бу ерга қарийб 40 млн нафар сайёҳ борган.