19:37 / 21.02.2017
6549

“Одноклассники” мессенжери миллиондан ортиқ мобил қурилмага ўрнатилди

Шахсий ёзишмалар учун яратилган «Ок Хабарлар» мобил иловаси iOS ва Android платформаларида ишга туширилгандан буён 1 миллиондан зиёд мобил қурилмага ўрнатилди. “AppAnnie” маълумотларига кўра, йил бошида мессенжер Россияда ижтимоий тармоқларнинг энг кўп кўчирилган 5 iOS-иловалари қаторидан ўрин олди.

«Ок Хабарлар» иловасини 1 миллионга яқин Android платформасида ишловчи смартфонлар эгалари ва 300 мингдан ортиқ iOS платформасида ишловчи мобил ускуналар эглари ўрнатишган. Илованинг фаол фойдаланувчилари бу - русий забон аудиторияси кўп бўлган Россия, Украина ва Германия каби мамлакатлардандир.

Илова ўрнатилишининг катта қисми россиялик фойдаланувчиларга, шундан 26,5 фоиз Android қурилмаларига ва 47 фоиз iOS қурилмаларига тўғри келади. МДҲ мамлкатларида иловани Украина ва Озарбайжон мамлакатларидаги фойдаланувчилар кўпроқ ўрнатишган. Германия эса Android қурилмаларига ўрнатиш бўйича учинчи ва iOS қурилмаларига ўрнатиш бўйича иккинчи ўринни эгалламоқда.

Иловани ўрнатган фойдаланувчилар ижтимоий тизимнинг мобил кўринишидан фойдалангандан кўра тўрт маротаба кўпроқ хабаралар жўнатмоқдалар. Иккала платформада бир ой давомида умумий 55 миллион хабарлар жўнатилмоқда. Ёзишмаларда матндан ташқари фойдаланувчилар видео, аудио ва расмли хабарларни кўпроқ жўнатмоқдалар.

«ОК Хабарлар» иловаси 2016 йилнинг ноябрь ойида тўрт мамлакатда — Қозоғистон, Беларусь, Украина ва Молдовада энг кўр ўрнатилган iOS иловага айланган эди.

Top