Трамп АҚШга муҳожирлар қабул қилиниши борасида ён бериши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп таъкидлаб ўтдики, мамлакатга зарар келтириши мумкин бўлган хорижликлар мамлакат чегараларидан ўтказилмаслиги керак. У NBC телекомпанияси мухбирига берган интервьюсида шу ҳақда гапирган.
"Биз биринчи навбатда мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашимиз керак. Биз бу давлатни ёмон кўрувчиларни эмас, бу мамлакатни севгувчиларни ўз ҳудудимизга киритишимиз керак", деган Оқ уй раҳбари.
У мамлакатга хорижликлар киритилишига қўйилган тақиқ бўйича ён беришга тайёрлигини қўшимча қилган.
"Биз мамлакатимиз ҳақида ижобий фикрда бўлганларни киритишимиз мумкин", деган Трамп.
У Вашингтондаги афроамерикаликлар тарихи ва маданияти музейига ташрифи давомида ирқчилик, антисемитизм ва миллатчилик муаммолари хусусида тўхталиб, уларни "даҳшатли иллатлар" деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп январь ойи охирида мамлакатга суриялик қочқинлар киришини тақиқлайдиган, қочқинларни кўчириб киритишни тўрт ойга тўхтатиб турадиган, шунингдек, Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливиядан иборат еттита мусулмон мамлакатлари фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга тақиқлайдиган фармонни имзолаган эди. Айни пайтда фармон апелляция суди қарорига кўра вақтинчалик амал қилмаяпти.
Ўтган ҳафтада Трамп иммиграцияни чеклаш ҳақида янги фармон имзолашга қарор қилгани ҳақида хабар берилди.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024