Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий судларнинг штат бирликлари Олий суд тизимига ўтказилди
21 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.
“Ҳарбий суд судьяларининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига киритилганлиги, адлия органлари томонидан умумий юрисдикция судлари фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тартиби суд ҳокимиятининг мустақиллиги тамойилига мувофиқ келмаяпти.
Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини бермаяпти, бу эса уларни замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш ва мақбуллаштиришни талаб этади”, дейилади фармон матнида.
Фармонга мувофиқ, ҳарбий судларнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимига ўтказилди.
Жумладан, фармонда судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва суд кадрлари захирасини тайёрлаш учун судлар тузилмасига судья ёрдамчиси, судья катта ёрдамчиси лавозимларини киритиш назарда тутилди.
Мавзуга оид
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026