18:55 / 22.02.2017
6608

Subaru Impreza ўз таснифида энг хавфсиз автомобиль деб топилди

АҚШнинг йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) бешинчи авлод Subaru Impreza седанига краш-тестлар натижасига кўра энг юқори балл қўйди. 

Седан ва универсал Impreza кузов пишиқлиги бўйича бешта синовни ҳам аъло даражада топширган. Моделнинг олд тўқнашувдан огоҳлантириш ва тўқнашувлар тизими шундай юқори балл олишга имкон берган. Япония машинаси 19 км/соат ва 40 км/соат тезликда ўтказилган икки тестда ҳам тўқнашувдан қочишга муваффақ бўлган.

Бундан ташқари, IIHS мутахассислари автомобилнинг диодли бош ёритқич чироқларини «яхши» деб баҳолашган. Хусусан, Subaru Impreza «сунъий ақли» йўлдаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда LED-нурлари йўналиши ва кучини турлича тақсимлай олади. 

IIHS, шунингдек, бешинчи авлод Subaru Impreza моделига болалар ўриндиғини жойлаштиришнинг жуда осонлигини эътироф этган. Шунга мувофиқ, АҚШ йўл хавфсизлиги суғурта институтининг хулосасига кўра, айни вақтда Subaru Impreza ихчам таснифидаги эътирозсиз юқори баҳо олган ягона автомобиль бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Subaru Impreza 2016 йил мартида тақдим этилган эди. Ҳозирда Impreza АҚШ ва Японияда ишлаб чиқарилади.

Top