Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 8та кичик саноат ҳудудлари ташкил этилиши мумкин
Тошкент шаҳрида 8та кичик саноат ҳудудларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Тошкент шаҳри ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тайёрлаган.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, кичик саноат зоналари пойтахтнинг 8 тумани: Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Чилонзор, Юнусобод, Бектемир ва Учтепа туманларида ташкил этилади.
Мазкур ҳудудлардаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади. Барқарор ўсиш суръати, лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича шартлар таъминланса, солиқ ва тўловлар ўз вақтида тўлаб борилса ижара муддати ўз-ўзидан узайтирилади.
Шу билан бирга, кичик саноат зоналари иштирокчилари ижара тўловлари борасида имтиёзларга эга бўлади.
Ҳужжатда қайд этилишича, тижорат банклари мазкур зоналарда лойиҳаларни амалга ошираётган компанияларга камида 7 йил муддатга имтиёзли кредитларни 24 ойлик Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кўп бўлмаган имтиёзли фоиз ставкалари асосида тақдим этади.
Мавзуга оид
12:07 / 27.03.2026
Тошкентда янги саноат зоналарига мораторий жорий этилади
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
14:51 / 24.03.2026
Тошкентда кибержиноятлар жиноятларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди
14:01 / 24.03.2026