Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТТЕСИда Яккасарой туман прокурори талабалар билан учрашди
Жорий йилнинг 22 февраль куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг маданият саройида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни содир этилишини олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда институт ректори С.Юнусов, Яккасарой туман прокурори И.Айдусов, Яккасарой туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси подполковник Ф.Ҳайдаров, Яккасарой туман вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори подполковник Н.Муинова, Яккасарой туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Прматов, Маънавият ва маърифат бўлими ходимлари, факультет деканлари, маънавий – маърифий ишлари бўйича декан муовинлари институт профессор-ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда асосан, айнан ёшларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайрижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда ёшларни турли хил жиноятчиликларга шерик бўлмасликлари ҳақида гапириб ўтилди.


Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026