Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий тиллардаги янги телеканал очилади
Ўзбекистонда 2018 йилда UzReport World номли янги халқаро телеканал фаолият бошлаши режалаштирилган. Бу телеканал эфирида бир неча тилларда дастурлар берилади.
Бу Ўзбекистон Президентининг мамлакатда туризмни ўрта истиқболда ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳукуматдаги манба маълумотига кўра, янги телеканал UzReport TV телеканали таҳририяти базасида ташкил этилади.
Канал фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон тарихи, олим ва уламолар фаолияти, миллий анъана ҳамда қадриятларни ёритиш учун ҳужжатли фильмлар ишлайдиган хорижлик продюсерларни жалб этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, шу йўналишдаги National Geographic, Discovery, Viasat History каби етакчи телеканаллар билан ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилади.
Бу лойиҳалар UzReport ахборот агентлигининг ўз маблағлари ва инвесторлар киритган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
14:31 / 03.07.2025
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
16:54 / 20.01.2025
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
14:30 / 14.10.2024
Гуржистон ТВ-каналлари ҳукмрон партия ролигини кўрсатишдан бош тортди
09:39 / 28.09.2024