Жамият | 12:52 / 22.02.2017
11271
1 дақиқада ўқилади

WP: Нобель мукофотининг энг ёш совриндори вафот этди

Фото: AP

Нобель мукофотининг иқтисодиёт йўналиши бўйича энг ёш совриндори Кеннет Жозеф Эрроу Калифорния штати Пало-Альто шаҳрида 95 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси олимнинг ўғлига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Эрроу 1972 йилда Жон Хикс билан ҳамкорликда Нобель мукофотига муносиб топилган эди. Ўшанда Эрроу 51 ёшда бўлган. Шунга кўра, у Альфред Нобель мукофотининг иқтисодиёт йўналиши бўйича энг ёш совриндори ҳисобланади. 

Эрроу, шунингдек, турли совринларни эгаллаган 5 нафар олимга устозлик қилган. 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид