Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ самолётлари сабабли Окинава аҳолисига катта товон пули тўланади
Япониядаги Окинава префектурасида жойлашган Наха шаҳри суди давлатга уйлари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Кадена авиабазаси яқинида жойлашган одамларга шовқин учун 30 млрд иен (264 млн доллар) миқдорида товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди, деб хабар бермоқда NHK телеканали.
Жамоавий даъво аризаси 22 мингдан кўпроқ одам томонидан берилган. Даъво қилувчиларнинг фикрича, АҚШ ҳарбий самолётлари парвозлари вақтида солинадиган шовқин уларнинг нормал ҳаёт кечиришларига халақит қилмоқда ва руҳиятларига зарар етказмоқда.
Шу билан бирга суд аҳолининг бу ҳудудда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётлари ва MV-22 Osprey конвертопланлари парвозларини тақиқлаш ҳақидаги талабларини рад этди.
2016 йил декабрда Окинавадаги олий суд инстанцияси округ судининг Гинован шаҳридаги АҚШнинг Футэмма ҳарбий базасидаги самолётлар шовқини учун маҳаллий аҳолига товон пули тўлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаганди.
Окинава Япониянинг 0,6 фоиз қисмини эгаллайди, бироқ бу ерда Японияда жойлашган барча АҚШ базаларининг 74 фоиз майдони жойлашган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
08:43 / 11.06.2026