Жамият | 00:54 / 23.02.2017
51958
2 дақиқада ўқилади

Дубайда даҳшатли "дўстона" қотиллик содир этилди

Ўтган йилнинг октябрь ойида Дубай полициясига ҳамда фуқаролар мудофаа хизматига омбор яқинида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари воқеа жойига етиб келишганда бир кишининг танаси тўлиқ куйиб кетганига гувоҳ бўлишган. GulfNews шу ҳақида хабар берди

Маълум бўлишича, Комор оролларида яшовчи 22 ёшли аёл ва унинг 32 ёшли жазмани қотиллик содир этишган. Марҳум қотиллик содир этган аёлнинг турмуш ўртоғи бўлган. 

Жабрланувчи ва қотил эркак энг яқин дўст бўлишган. 

Прокуратура вакилларининг фикрича, улар марҳумни машинага олиб чиқиб, қўл ва оёқларини боғлашган, сўнг уни тош билан калтаклашган. Эркакнинг нафас олмаётганини кўргач, қотил "дўст" автомобилда унинг устидан бир неча марта босиб ўтган. Шундан кейин жасаднинг устидан ёқилғи қуйиб, ёндириб юборишган. 

Қотиллар қўлга олинган, суд жараёни давом этмоқда. 

Мавзуга оид