Жамият | 19:18 / 24.02.2017
25316
2 дақиқада ўқилади

Ҳамма рақсга тушсин! Тақиқлов бекор қилинди

Оклаҳома штатидаги протестантлар таъсири кучли бўлган Ҳенриетта шаҳарчасида 40 йилдан бери амалда бўлган тақиқлов бекор қилинди. 1970-йиллардан буён черков ёки мактабдан 150 метр масофада бўлган ҳар қандай иншоот ва хонада рақс тушиш тақиқлаб келинган. Бундай чора ўша пайтлар марказий кўчаларда рақс зали бўлган барлар қурилмаслиги учун кўрилган. Қурилиш амалга ошмади-ку, лекин фармон бекор қилинмади. Ушбу қоидани бузганлар 25 доллар миқдоридаги жаримага тортилган. Tulsa World маҳаллий газетаси шу ҳақида хабар берди

Кўп йиллик тақиқловни бекор қилишга шаҳарчада яшовчи ҳуқуқшуноснинг аёли уйида уюштирмоқчи бўлган тадбир сабаб бўлган. Унинг уйи "тақиқлов ҳудуди"га кирган ва маҳаллий черков зиёратчилари бу режадан шаҳар раҳбариятини огоҳлантирган. Шаҳар полиция шефи Стивен Норман эски фармонга риоя қилинишини қатъий талаб қилмаслигини маълум қилган. 

"Агар фармон ижро этилмаётган бўлса, унинг кераги ҳам йўқ", - деди мэр Женнифер Клэсон. Муниципалитет аъзолари уни қўллаб-қувватлашди ва мажлисга йиғилган фуқаролар олқиши ҳамда "Ҳамма рақсга тушсин" ҳайқириқлари остида Ҳенриеттадаги тақиқлов бекор қилинди. 

Мавзуга оид