Наманган тумани ҳокими ўзгартирилди
Халқ депутатлари Наманган туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Kun.uz'га хабар берди.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг гуруҳ ва котибиятлари, тегишли вилоят ташкилотлари раҳбарлари, тумандан вилоят кенгашига сайланган депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров маъруза қилди.
Вилоят раҳбари Наманган туманида ўтган бир йилда амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган натижаларни, ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш тармоқларида иш сифати ва даражасини кўтариш билан боғлиқ тажрибаларни алоҳида эътироф этди.
Шу билан бирга вилоят биринчи раҳбари туманда ҳали қилиниши зарур бўлган юмушлар кўплигини уқдириб, туман фаоллари эътиборини янги иш жойлари яратиш, қурилиш ва ободонлаштиришга йўналтирилган хайрли ишларни изчил давом эттириш, коллежларда таълим ва тарбия сифатини тубдан яхшилаш, аҳолининг рози-ризолиги йўлида фидойилик билан иш ташкил этишга қаратди.
Шавкатжон Абдураззоқов Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокимининг қарорига кўра, туман ҳокими вазифасидан озод қилинди. Ҳозиргача «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Шуҳратжон Абдулҳаевич Давронов туман ҳокими этиб тайинланди, вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда бир овоздан тасдиқланди.
Мавзуга оид
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024