Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Google компанияси Uber’ни судга берди
Google эгаси ҳисобланувчи Alphabet Inc. компанияси ҳайдовчисиз автомобилларда ишлатиладиган лидар – лазер локатор технологиясини ўғирлаш айблови билан Uber такси хизмати устидан судга даъво аризаси берди.
Маълум қилинишича, Alphabet Inc. ҳайдовчисиз автомобиллар учун технологиялар яратишга ихтисослашган Waymo компаниясини яратган. Бу компания Uber ва Google’нинг собиқ муҳандисларини лидар тизимини ўғирлашда айбламоқда.
"Фикримизча, бу хатти-ҳаракатлар Waymo’нинг тижорий сирлари ва интеллектуал мулкини қўлга киритиш учун аниқ режа бўлган", деб айтилди Google’да.
Тахмин қилинишича, Google’нинг собиқ ходими Энтони Левандовски компанияни тарк этишдан аввал Waymo ишланмалари, жумладан лидар схемаларига эга 14 мингта махфий файлни ўғирлаган ва сўнгра улардан Uber’да очган ўзининг шахсий стартапида фойдаланишни бошлаган.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026