Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Skype Lite мобил иловаси намойиш этилди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтаётган Future Decoded конференциясида Microsoft раҳбари Сатья Наделла Skype Lite мобил иловасини тақдим этди. У алоқа сифати паст бўлган минтақалар фойдаланувчилари учун мўлжалланган. Бу ҳақида TechCrunch портали хабар берди.
Манбага кўра, Android операцион тизими бошқарувидаги қурилмаларда ишловчи илова хабар алмашиш ва VoIP-телефон функцияларидан фойдаланиш имконини яратади. Компаниядан маълум қилишларича, Skype Lite иловаси 2G-тармоқлар учун махсус оптималлаштирилган.
Бугунги кунда Skype Lite фақат Ҳиндистонда ишга туширилган. Бошқа мамлакатларда қачон йўлга қўйилиши ҳозирча номаълум. Илова саккиз тилга таржима қилинган, у янгиликлардан хабар топиш ва ҳатто авиачипталар буюртма қилиш мумкин бўлган чат-ботларни қўллаб-қувватлайди.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг июнида Microsoft корпорацияси Skype Lite'ни Aadhaar миллий тизими билан интеграция қилмоқчи. Aadhaar - ҳинд фуқароларининг биометрик маълумотлари сақланувчи тизим.
Компания вакилларининг маълум қилишича, бу турли вазиятларда номаълум абонентларни тез аниқлаш имконини беради.
Мавзуга оид
13:41 / 17.11.2025
Apple iPhone чиқарилиш жадвалини ўзгартирди — энди тақдимотлар йилига икки марта бўлади
19:22 / 03.11.2025
Олтин қуймани банк мобил иловаси орқали сотиб олиш тартиби белгиланди
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
21:42 / 08.10.2025