Жамият | 08:50 / 24.02.2017
3450
1 дақиқада ўқилади

Замбияда 5,7 баллик ер силкиниши рўй берди

Африканинг Замбия давлатида 5,7 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати хабар қилмоқда. 

Зилзила маркази Танзаниянинг Кипили шаҳридан 125 км жануби-шарқдаги Таганьика кўлида, 10 км чуқурликда бўлган. 

Жабрланганлар ва талофатлар хусусида маълумотлар йўқ. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид